"Арсенал"да "Манчестер Сити"га қарши ўйиндан олдин жиддий йўқотиш!

Чемпионлар лигасининг 2-туридан ўрин олган "Ланс" - "Арсенал" ўйини францияликларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан тугади. Баҳснинг 35-дақиқасида Букайо Сака ўзини ноқулай ҳис қилгани учун захирага олинди. 

Ҳозирча клуб томонидан футболчининг ҳолати бўйича расмий маълумот берилгани йўқ. Аммо бош мураббий Микель Артета ўйиндан кейин вингернинг аҳволи ёмонлигини таъкидлади. 

Миш-мишларга кўра, бу енгил жароҳат бўлиши ҳам мумкин. Уни шунчаки "Манчестер Сити"га қарши учрашувга тайёр бўлиши учун ҳам испаниялик мутахассис таваккалга қўл урмади, дея хабар бермоқда айрим нашрлар. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!