Бугун Манчестернинг "Манчестер Юнайтед" жамоаси Англия чемпионатининг 12-турида Лондоннинг "Арсенал" клубини қабул қилади.

Шу муносабат билан, биз "канонирлар" таркибидан "манкунианликлар" сафига кўчиб ўтган 7 та футболчи ҳақида ҳикоя қилишни лозим деб топдик.

1. Давид Герд
Герд 1954-1961 йиллар мобайнида "Арсенал" таркибида 180 ўйинда майдонга тушиб 107 та гол урди. Давид 1961 йили Лондонни Манчестерга алмаштирди. Шотландиялик ҳужумчи "қизил иблислар" либосида 7 мавсум давомида 265 учрашувда 145 та голга муаллифлик қилди. У "Арсенал"дан "МЮ"га ўтган илк футболчи сифатида тарихдан жой олган эди.

2. Иян Уре
Иян 1963 йилда "Арсенал" жамоаси либосини кияди. Шотланд ярим ҳимоячиси 6 мавсум давомида чемпионатда 168 беллашувда 2 та гол урди. 1969 йили Уре фаолиятини "Манчестер Юнайтед" жамоасида давом эттиришга қарор қилди. У Манчестерда 2 мавсумда 47 ўйинда атиги 1 та гол урди.

3. Жорж Грахам
Грахам 1966-1972 йиллар давомида Лондон клуби таркибида 227 учрашувда 60 та голга муаллифлик қилди. У жамоа билан 2 марта мамлакат чемпиони бўлиб, шунча марта Лига кубогида зафар қучди. Шунингдек Жорж бир мартадан Англия кубоги ва суперкубогида ҳамда Европа кубок эгалари кубогида ғолиб чиқди. 1972 йили "МЮ" либосини кийган ярим ҳимоячи "Манкунианликлар" учун 43 ўйинда 2 та гол урди ва жамоа билан чемпионшипга тушиб кетди.

4. Френк Стептелон
1974-1981 йилларда "Арсенал" таркибида 225 ўйинда 75 та гол урган Стептелон, жамоа билан фақатгина Англия кубогида муваффақиятга эришди. Ҳужумчи 1981 йили "Арсенал"дан «Манчестер Юнайтед"га кўчиб ўтди. "Қизил иблислар" сафида 6 мавсумда 223 учрашувда 60 та голга муаллифлик қилган Френк, бу клуби билан 2 марта кубокда ва би бора суперкубокда олтин медалларга сазовор бўлди.

5. Вив Андерсон
Андерсен 1984 йилдан бошлаб 3 мавсум давомида "Арсенал" жамоасида 120 беллашувда 9 та гол урган эди. У ана шу даврда атиги Лига кубокда ғолиб бўлди. 1987 йили Вив "Арсенал"дан "МЮ"га трансфер қилинган илк инглиз футболчисига айланди. У "манкунианликлар" учун 54 та баҳсда 3 та гол урди. Вив Манчестер клуби билан бир мартадан Англия кубоги ва суперкубоги, ҳамда кубок эгалари кубогида муваффақиятга эришди.

6. Метт Викс
Викснинг тақдири жуда ҳам ғалати бўлган. Метт 1994 йили "Арсенал"га ўтди. Орадан бир йил ўтгач у Лондонни Манчестерга ўзгартирди. Кейинги мавсумда эса Викс яна "канонирлар" сафига қайтди. Бироқ у ушбу икки жамоа учун ҳам айтарли ҳеч нарса қилмади.

7. Робин ван Перси
"Арсенал"дан тўғридан-тўғри "Манчестер Юнайтед"га йўл олган охирги футболчи Ван Персидир. Голландиялик ҳужумчи 2004-2012 йилларда "канонирлар" учун 277 беллашувда иштирок этиб, 132 та голга муаллифлик қилди. 2012 йили Фергюсон бошқарувидаги "МЮ" билан шартнома имзолаган ҳужумчи 3 мавсумда жамоа учун 105 ўйинда 58 та гол урди. Робин ҳар икки жамоа сафида ҳам иккитадан соврин ютган.

Фурқат Юсупов тайёрлади

 

Блогдаги бошқа мақолалар

"Локомотив" - "Металлург" учрашувига оид 20 факт

"Арсенал"дан "Манчестер Юнайтед"га ўтган 7 футболчи

"Шўртан" - "Қўқон-1912" учрашувига оид 10 факт

Златан Ибрагимовичнинг рекордлари (1-қисм)

"Олмалиқ" - "Пахтакор" учрашувига оид 10 факт

ЛА ЛИГА ТАРИХИДА ГОЛ УРИШ БЎЙИЧА РЕКОРДЛАР (1-ҚИСМ)

"НЕФТЧИ" - "ҚИЗИЛҚУМ" УЧРАШУВИГА ОИД 10 ФАКТ

РУНИ ЭНГ КЎП ГОЛ УРГАН 7 ЖАМОА

"БУНЁДКОР" - "НАВБАҲОР" УЧРАШУВИГА ОИД 10 ФАКТ​​​​​​​

"МАШЪАЛ" - "БУХОРО" УЧРАШУВИГА ОИД 10 ФАКТ

"МАНЧЕСТЕР ЮНАЙТЕД" - "АРСЕНАЛ" ТЎҚНАШУВИДА ЭНГ КЎП ГОЛ УРГАН 7 ФУТБОЛЧИ

ЛА ЛИГА ТАРИХИДА ГОЛ УРИШ БЎЙИЧА РЕКОРДЛАР (2-ҚИСМ)​​​​​​​