"Арсенал"га қарши баҳс олдидан МЮ таркибида жиддий йўқотишлар мавжуд

"Манчестер Юнайтед" АПЛнинг 15-турида бўлиб ўтадиган "Арсенал"га қарши баҳсдан олдин таркибда йўқотишларга учради.

Mirror нашри тарқатган хабарга кўра “канонирлар”га қарши баҳсда ҳимоячи Виктор Линделеф ва ҳужумчи Алексис Санчес МЮга ёрдам бера олмайди.

Шунингдек Люк Шоу ва Ромелу Лукакуларнинг ҳам ушбу ўйинда иштирок этишлари сўроқ остида қолмоқда.

Маълумот учун, “Манчестер Юнайтед” – “Арсенал” учрашуви эртага 5 декабрь куни Тошкент вақти билан соат 01:00да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!