"Арсенал"ни энди ким сардор сифатида майдонга олиб чиқиши маълум бўлди

"Арсенал" ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянг ўзининг хатти-ҳаракатлари билан нафақат мураббийлар штаби ва раҳбариятнинг ишончини, балки сардорлик боғичини ҳам йўқотди. Микель Артета ўз шогирдини тартиб-интизомни бузгани учун шундай жазолади.

Британиянинг Daily Mail нашрининг маълум қилишича, кейинги ўйинда жамоани Александр Ляказетт сардор сифатида майдонга олиб чиқади. Франциялик футболчи жамоанинг вақтинчалик сардори этиб тайинланди.

Қизиғи, Ляказеттнинг ўзи қишда Лондон клубини тарк этиб, бошқа чемпионатга ўтиш ниятида. Шунга қарамай, ҳужумчи сўнгги пайтларда Артетани ўз ўйини билан ҳайратда қолдирди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!