"Арсенал"нинг ғалабасиз серияси 6 та ўйинга етди

Хабарингиз бор кеча УЕФА Европа лигаси гуруҳ босқич 4-турида “Арсенал” сафарда “Витория Гимарайнш” клуби меҳмони бўлди ва 1:1 ҳисобида дуранг қайд этди.

Эътиборлиси, шу тариқа “канонирлар”нинг барча мусобақалардаги дуранглар серияси 4 та ўйинга етди. Жамоа сўнгги 6 та ўйиннинг бор йўғи 1 тасида ғалаба қозонган холос.

Маълумот учун, “Арсенал” Европа лигасида ўз гуруҳида пешқадамлик қилмоқда, АПЛда эса ҳозирча 5-ўринни эгаллаб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!