"Арсенал"нинг собиқ футболчиси 60 кг гиёҳвандлик моддаси билан қўлга тушди

Лондоннинг "Арсенал" клуби собиқ футболчиси Жей Эмманул-Томас “Станстед” аэропортида чегарадан 60 килограмм гиёҳвандлик моддаси олиб ўтмоқчи бўлганида қўлга олинди. Ушбу наркотикларнинг умумий қиймати 600 минг фунт стерлинг ҳисобланади.

Яқин вақтгача Ҳиндистоннинг "Жамшедпур" клубида тўп сурган 33 ёшли футболчи энди бу қилмиши учун суд олдида жавоб беради.

Эслатиб ўтамиз, ҳужумчи "Арсенал" академияси битирувчиси бўлиб, катталар жамоасида атиги битта ўйин ўтказган, шундан сўнг 2011 йилда уни тарк этган. У, шунингдек, "Куинз Парк Рейнжерс", "Ипсвич Таун", Шотландиянинг "Абердин" ва "Ливингстон" каби клубларида ўйнаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!