"Арсенал"нинг собиқ футболчиси фаолиятини якунлади

34 ёшли ҳимоячи Йоан Журу инстаграм саҳифаси орқали профессионал футболчилик фаолиятини якунлаганини эълон қилди.

"Арсенал"нинг собиқ футболчиси "канонирлар"нинг ёшлар жамоасига 2003 йилда келиб қўшилган ва 2014 йилга қадар ушбу жамоа шарафини ҳимоя қилган. Ушбу давр ичида швейцариялик футболчи "Ганновер", "Бирмингем" ва "Гамбург" клубларига ижарага ҳам берилган.

У шунингдек СПАЛ, “Норшелланн”, “Антальяспор”, “Сьон” ва “Ксамакс” каби клубларда ҳам тўп сурган. Журу Швейцария терма жамоасида 70 дан ортиқ ўйин ўтказган. 

Журу ўз мурожаатида нима учун спортни тарк этишга қарор қилганига аниқлик киритмаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!