Ads

Лондоннинг “Арсенал” клуби ҳамда Франция терма жамоаси собиқ ярим ҳимоячиси Абу Диаби фаолиятини якунлашга қарор қилди.

32 ёшли футболчи бу ҳақда кеча RMC Sport 1 телеканалидаги эфирда айтиб ўтган.

Таъкидлаш керакки, у сўнгги бор 2016 йилда майдонга тушган эди. Шундан буён тўпиғидан олган жароҳати сурункали тарзда қайталанаверди.

Маълумот учун, Диаби “Арсенал” ва “Марсель” каби жамоаларда тўп сурган. Франция терма жамоасида эса 16та ўйинда иштирок этиб, ўз ҳисобига 1та гол ёздириб қўйишга эришган.