"Арсенал"нинг собиқ футболчиси Эмманюэль Пети жамоа форварди Пьер-Эмерик Обамеянгга тезроқ “канонирлар” сафини тарк этишни маслаҳат берди.

“Агар мен Обамеянг бўлганимда, дарҳол жамоадан кетардим. Жамоада иқтидорли футболчилар бор, лекин “Арсенал” аввалгидек эмас. У ўртамиёна жамоага айланиб бормоқда. “Арсенал” мухлисларига ачинаман. 75 фоиз футболчилар “Арсенал” либосини кийишга муносиб эмас”, - дейди Пети.

31 ёшли Обамеянг жорий мавсум 34 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 20 та гол ҳамда 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг “Арсенал” билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)