
"Арсенал"нинг собиқ футболчиси Шомуродовга мураббийлик қилиши мумкин
"Sky Italia" хабарига кўра, "Арсенал"нинг собиқ сардори Патрик Виейра "Рома"нинг янги бош мураббийи лавозимига номзодлардан бири сифатида кўрилмоқда.
Ҳозирда у "Женоа"ни бошқармоқда ва жамоа А Серияда 12-ўринни эгаллаб турибди.
Виейрадан ташқари, Стефано Пиоли, Маурицио Сарри ва Винченцо Монтелла ҳам римликлар рўйхатида бор. Виейра ушбу номзодлар орасида тўртинчи ўринда турибди, деб қўшимча қилинмоқда.
Франциялик мураббий 2016 йилда футболчилик фаолиятини якунлаб, шундан сўнг "Нью-Йорк Сити" (MLS), "Ницца", "Кристал Пэлас", "Страсбург" ва 2024 йилдан бери "Женоа"да фаолият юритиб келмоқда.
Фикрлар