Ads

Испаниянинг “Реал Сосьедат” жамоаси АҚШнинг “Лос-Анжелес” клуби билан ҳужумчи Карлос Вела борасида келишувга эришди.

28 ёшли футболчи қишқа қадар Испанияда ўйнайди. Сўнг 2018 йилнинг январисда МЛСда иштирок этувчи “Лос-Анжелес” жамоаси сафига бориб қўшилади.

Маълумот учун, Вела 2011 йилдан буён  сан-себастьянликлар сафида тўп суриб келади. Ўтган мавсумда Испания Ла Лигасида мексикалик форвард 35 та баҳсда майдонга тушди ва 9 та гол киритишга эришди.

Бунга қадар эса Вела “Арсенал”, “Осасуна”, “Саламанка” ва “Вест Бромвич Альбион” клубларида тўп сурган.