Аршавин Қозоғистонда мураббийлик қилиши мумкин

Қозоғистоннинг “Қайрат” клуби ўзининг россиялик тажрибали футболчиси Андрей Аршавинга мураббийлик штабидан иш таклиф қилмоқда. Бу ҳақда Sports.kz хабар тарқатди.

“Агар унга ҳеч қандай таклифлар бўлмаса, биз уни ҳамиша Қозоғистонда кутишимизни айтдик. Қандай ролда? Академиямизда мураббийлик қилиши мумкин, унга мураббийликни таклиф қиламиз”, - дейди клубнинг кузатув кенгаши раиси.

Эслатиб ўтамиз, 37 ёшли футболчи “Қайрат” сафида 2016 – 2018 йилларда тўп сурди. У шунингдек фаолияти давомида "Зенит", "Арсенал" ва "Кубань" клубларида ҳам ўйнаган. Россия терма жамоаси сафида эса 74та ўйинда майдонга тушиб, 17та гол киритишга эришган.