Артета “Арсенал”ни чемпион қиладиган ўйинчи топди

  • 18 Nov 10:33
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Арсенал” бош мураббийи Микель Артета ўз жамоасида “Астон Вилла” футболчиси Дуглас Луисни кўрмоқчи.

Tecno

Mirror нашрининг ёзишича, “канонирлар” устози бразилиялик футболчи жамоанинг чемпионлик учун курашидаги имкониятларини кескин оширишига ишонмоқда.

25 ёшли футболчи “Васко да Гама” тарбияланувчиси ҳсиобланади. У 2017 йили “Манчестер Сити”га кўчиб ўтган ва дарҳол “Жирона”га ижарага бериб юборилган.

“Шаҳарликлар” кейинчалик ҳам унга ўзини кўрсатиш учун имконият бермади. Бунинг оқибати Луис 2019 йили “Астон Вилла”га тўлиқ кўчиб ўтди.

Дуглас Луис бу мавсум юқори савияда ўйнаяпти. У Премьер-лигада 12 маротаба майдонга тушиб, бешта гол ва битта ассист қайд этган. Унинг трансфери 55 миллион еврога баҳоланяпти.

Comments

You must be logged in to commet!