Артета “Арсенал”ни кучайтиришнинг қулай йўлини топди

Англия грандлари трансфер бозорида қўшни мамлакат чемпионатларидан футболчи қидираётган бир пайтда “Арсенал” осон йўл тутмоқда.

Бош мураббий Микель Артета ўзига керакли футболчиларни премьер-лиганинг ўзидан топмоқда. Айни пайтда “тўпчилар” Англия терма жамоасининг “Астон Вилла”да ўйнаётган ҳимоячиси Тайрон Мингзни ўз сафига қўшиб олмоқчи.

“Астон Вилла” мавсум якунида қуйи лигага тушиб кетса, “Арсенал”нинг иши янада осонлашади. Ҳозирча, Мингзнинг трансфер суммаси 20 миллион еврони ташкил қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!