Артета икки ўт орасида қолди

“Арсенал” бош мураббийи Микель Артета “Реал”нинг икки футболчисидан бирини танлаши керак бўляпти.

Айни пайтда “канонирлар” таркибида мадридликларга тегишли бўлган Дани Себальос ижара асосида тўп тепмоқда. Лекин бу футболчи ёзди “Қироллик клуби”га қайтиб кетади ва Артета яна майдон марказида самарали ўйнай оладиган ярим ҳимоячи топиши керак бўлади.

Шу боис, Артета “Реал” трансферга қўйган Искони олмоқчи. Бироқ Лондонликлар бу трансферни фақатгина ёзда амалга ошира олади.

Мадридликлар Искони ёзгача ушлаб туролмайди. Чунки плеймейкер Испания терма жамоаси сафида ёзда бўладиган Европа чемпионатида қатнашиш учун мунтазам ўйин амалиётига эга бўлиш мақсадида қишда бошқа жамоага кўчиб ўтишни мақсад қилган.

Агар Артета тезроқ бир қарорга келмаса, Иско январда “Ювентус” ёки “Эвертон”дан бирини танлайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!