Артета Обамеянг масаласида якуний қарорга келди

Лондоннинг "Арсенал" клуби бош мураббийи Микель Артета жамоа ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянгни қўйиб юбормоқчи эмас.

Daily Express нашри тарқатган хабарга кўра испаниялик мутахассис клуб раҳбариятидан 30 ёшли габонлик футболчи билан шартномани узайтиришни сўраган.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Туриннинг “Ювентус” клуби Обамеянгни ўз сафига қўшиб олишга тайёрлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Обамеянг жорий мавсум “Арсенал” сафида 27 та ўйинда майдонга тушди ва 16 та гол ҳамда 2 та голли узатмага ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!