Артета суперклубни бошқаришдан бош тортди

  • 20 Jun 18:08
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Арсенал”ни чемпион қила олмаган бўлса-да, Микель Артетага жиддий таклиф тушди.

Tecno

Испаниялик мутахассисни ПСЖ раҳбарияти Франция чемпионатига чорлаган эди.

Парижликлар Кристоф Галтье ўрнига бошқа мутахассис қидирмоқда. Бироқ, ҳали клуб раҳбарияти франциялик мураббийнинг истеъфосини эълон қилгани йўқ.

ПСЖ хўжайинлари Юлиан Нагельсманн билан музокара ўтказиб, ҳамкорлик борасида келиша олмаган эди.

Микель Артета ҳам ПСЖга боришни истамади. “Арсенал”ни энг кучли клублар қаторига қайтаришни уддалаган мураббий ишини давом эттирадиган бўляпти.

Comments

You must be logged in to commet!