Артета устозига осонликча ён бермоқчи эмас
"Арсенал" бош мураббийи Микель Артета "Манчестер Сити"га қарши кечадиган Англия кубогининг бўлажак ўйини ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди.
"Мамлакат кубогида доимо юқори рақобат бўлади. Бу турнирда топ-клуб билан тўқнаш келишга доим тайёр туриш керак. "Арсенал" ҳар мавсумда бундай синовларга дуч келишга ўрганиб кетган.
"Манчестер Сити"га қарши учрашув олдидан икки ҳафта вақтимиз бор. Бироқ бу хотиржамликка берилишимиз керак дегани эмас. Ҳушёрликни сусайтирмаймиз. Яхши тайёргарлик кўриш ва иккала учрашувда ҳам ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. Ҳар иккала клуб ҳам бир-бирини жуда яхши билади", - дея испаниялик мураббийнинг сўзларини келтиради клуб матбуот хизмати.
Эслатиб ўтамиз, 28 январь куни Англия кубогининг 1/16 финал босқичи доирасида юқорида номи келтирилган жамоалар ўзаро баҳс олиб боради. Ўшандан 15 кун ўтиб эса ушбу клублар миллий чемпионат доирасида ҳам майдонга тушишади.
Фикрлар