
Артетанинг "Арсенал"даги келажаги маълум бўлди
"Арсенал" яна бир мавсумни совринсиз ўтказди. Бу мухлисларнинг ҳафсаласини пир қилиши мумкин, бироқ директорлар кенгаши Микель Артета фаолиятини юқори баҳолади. Бу ҳақда "TEAMtalk" нашри хабар бермоқда.
Манба маълумотларига кўра, Лондон клуби раҳбарларининг фикрича, "канонирлар" АПЛ чемпионлиги ва Чемпионлар лигаси бош совринига жуда яқин турибди. Умуман олганда, бош мураббий ўзгармайди. Чемпионлар Лигасидан чиқиб кетганидан кейин ҳам "Арсенал" раҳбарлари Артетани қўллаб-қувватлашда давом этмоқда.
Ушбу манбалар Лондон жамоаси мураббийлари ўрнини алмаштириш бўйича ҳар қандай миш-мишларни йўққа чиқаради. "Арсенал" директорлар кенгаши аллақачон Микел Артета билан ёзги трансферларни режалаштирмоқда.
Фикрлар