Артур Бетербиев ва Дмитрий Бивол ўртасида трилогия ташкил этиладими?

  • 18.02.2026 12:45
  • Javohir Malikov
  • 0
  • Бокс

79,4 кг вазнда собиқ мутлақ жаҳон чемпиони Артур Бетербиев ватандоши Дмитрий Бивол билан трилогия ҳақида гапирди.

"Учинчи жанг ўтказилишига ишонаман, чунки Турки Аль аш-Шейх бу ҳақда айтган эди. Лекин мазкур баҳс қаерда ўтишини билмайман. Агар ушбу тўқнашув Россияда ташкил этилса, жуда яхши бўларди", – деди  россиялик "Чемпионат.сом" мухбири Александр Фролов билан суҳбатда.

Маълумот учун, Артур Бетербиев реваншда Дмитрий Биволдан ҳакамларнинг якдил қарорига кўра мағлубиятга учраган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!