Артуро Видаль

Чилилик ярим ҳимоячи Артуро Видаль инстаграмдаги саҳифаси орқали "Барселона"дан кетганини маълум қилди.

“Бугун мен “Барселона” билан хайрлашяпман. Бу жамоада мен иккита ажойиб мавсумни ўтказдим. Бу либосни кийганимдан жудаям хурсандман ва мана шундай буюк футболчилар билан бирга ўйнаганимдан фахрланаман. Шунингдек, менга меҳр кўрсатган оилам, жамоадошларим, мураббийлар ва шифокорлардан миннатдорман.

Бугун мен ҳаётимда янги босқични бошлайман, лекин сиз доимо менинг юрагимда бўласиз”, - деб ёзди Видаль.

Бундан аввалроқ, Артуро “Интер” билан шартнома имзолаш учун Италияга жўнаб кетиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар