Артуро Видаль

"Барселона" ярим ҳимоячиси Артуро Видаль яқин вақтлар ичида ўзига янги клуб излашни бошлаб юбришини таъкидлаб ўтди.

"Жуда кўп ўйинларни заҳира ўриндиғида ўтказиб юборяпман. Албатта, бу мени қониқтирмаяпти. Декабрь оҳиригача кутаман, агар вазият ўзгармаса, унда ўзимга янги клуб қидиришни бошлайман", - дейди Видаль.

Олдинроқ, чилилик футболчи каталонияда баҳтсиз эканли ва Италия А Сериясига қайтиш ниятида эканлигини айтиб ўтган эди.