Артём Дзюба фаолиятини Франция чемпионатида давом эттириши мумкин
Ads

Франциянинг "Марсель" клуби "Зенит" ҳужумчиси Артём Дзюбани ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда Lephoceen.fr хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра марселликлар президенти Жак-Анри Эйро ва клуб спорт директори Андони Субисаррета россиялик футболчининг агенти Жорже Мендеш билан учрашишган. Гап шундаки, “Марсель” Дзюбани жамоадан кетган италиялик тўпурар Марио Балотеллининг ўрнига муносиб кўришмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Дзюба ўз кучини АПЛда синаб кўрмоқчи эканлиги ҳақида бир неча бор айтиб ўтган эди.

Маълумот учун, 30 ёшли Дзюба ўтган мавсум “Зенит” сафида 37та ўйинда майдонга тушди ва 13та гол ҳамда 12та голли узатмага муаллифлик қилди.