"Ас-Садд"ни бошқараётган мутахассис "Лидс" мураббийи бўлиши мумкин

"Лидс" янги бош мураббий изламоқда. Номзодлар орасида Хави Грасия пайдо бўлди. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.

Англия клуби ушбу лавозимга мутахассис топишга қийналмоқда. Айни пайт жамоани Жесси Маршдан кейин вақтинчалик Майкл Скубала бошқармоқда.

Хави Грасия учун "туманли албион" бегона эмас. У фаолияти давомида "Уотфорд"да ишлаган. Ҳозирда "Ас-Садд"ни бошқараётган мураббий "Лидс"га ўтишга жуда яқин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!