
Асад Раҳимжонов: "Мақсадларимга "Бунёдкор" орқали эришишни ният қилганман"
Бугун иқтидорли футболчи Асадбек Раҳимжоновнинг "Бунёдкор" билан шартнома имзолагани ҳақида хабар сайтимиз орқали хабар бериб ўтгандик. Клуб тарбияланувчиси қуйидагича фикр билдирди:
"Фаолиятимни яна “Бунёдкор” билан боғлаганимнинг асосий сабаби бу – ишонч. Мураббийлар штаби, футболчилар, ходимлар, раҳбарият - хуллас ҳамманинг ишончи ва албатта ички муҳит.
“Бунёдкор” иккинчи уйим. Болалигим шу даргоҳда ўтган. Академия тарбияланувчисиман. Уйимга қайтдим, десам муболаға бўлмайди. Футболчи сифатида ўз олдимга юқори мақсадларни қўйганман. Бу мақсадларимга “Бунёдкор” орқали етишни ният қилганман", - дейди Раҳимжонов.
Фикрлар