Ашаддий рақиб “Сити” фанатларини шокка туширмоқчи
“Манчестер Сити”да ўйини юришмай қолган Жек Грилиш фаолиятини Англия Премьер-лигасининг бошқа клубида давом эттириш имкониятига эга.
29 ёшли ҳужумкор футболчини бир неча клублар кўзлаб турибди. Улар орасида “шаҳарликлар”нинг ашаддий рақиб “Манчестер Юнайтед” ҳам бор.
Яқинда “Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола Жек Грилишдан жамоа требл қайд этган 2022-2023 йилги мавсумдаги ўйинларини кутаётганини таъкидлаган эди.
Бироқ Грилиш ўйинида сезиларли даражада ижобий ўзгариш бўлгани йўқ. The Sun нашрининг ёзишича, тажрибали футболчи муҳитни ўзгартириш мақсадида “Юнайтед”га кўчиб ўтиши мумкин.
Агар бу трансфер амалга ошса, “Манчестер Сити” мухлислари учун шок хабар бўлиши таъкидланмоқда.
Фикрлар