Ашурматов президент билан ифтор қилди (фото)

Татаристон Республиканинг Қозон шаҳрида XII Республика ифтори ташкил этилди. Ушбу нуфузли тадбирга “Рубин” жамоаси вакиллари ҳам таклиф этилди.

“Рубин” клуби бошқарув президенти  Марат Сафиуллин, бош мураббий Рашид Раҳимов ва уч нафар футболчи Марат Апшацев, Мирлинд Даку ва Рустам Ашурматов Татаристон Республикаси президенти Рустам Минниханов билан учрашиб, ифторлик дастурхонида жам бўлишди.

- “Рамазон – мусулмонлар учун энг муҳим ой. Бундан катта тадбирда “Рубин” жамоаси вакиллари ва бош мураббий қатнашгани мен учун жуда ёқимли бўлди. Мирлинд Даку, Рустам Ашурматов ва Марат Апшацев билан фахрланамиз, улар турли мамлакатлардан келган, мураккаб машғулотлар жараёнига қарамай, рўзасини тутмоқда.

Республика ифтори жуда катта ва жиддий тадбир, таассуротларимиз жуда яхши, - деди “Рубин” клуби бошқарув президенти Марат Сафиуллин.

- Биз ушбу жиддий тадбирнинг масштаби қанчалар катта эканига гувоҳ бўлдик ва “Рубин” бундан четда қололмади. Биз бу тадбирда қатнашмоқчи эдик ва келганимиздан мамнунмиз. Бу мусулмон оламида жуда катта воқеа ва биз таклиф этилганимиздан мамнунмиз. Катта таассурот олдик. Мана шундай воқеаларнинг бир бўлаги бўлиш муҳим, - деди “Рубин” бош мураббийи Рашид Раҳимов.

Тадбир давомида футболчилар Татаристон Респбуликаси раҳбари Рустам Минниханов ва бошқа таниқли шахслар, футбол мухлислари билан суҳбатда бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Рустам Ашурматов 2023 йилнинг бошидан қозонликлар шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Ўша пайтда жамоа биринчи лигада иштирок этарди.

Легионеримиз жамоанинг Премьер-лигага чиқишига ҳисса қўшди. Жорий мавсум давомида эса, юқори дивизионда муваффақиятли қатнашишига ёрдам беряпти.

27 ёшли ҳимоячимиз жорий мавсумда Россия Премьер-лигаси ва мамлакат кубогида жами 15 маротаба майдонга тушиб, ҳар икки турнирда ўз ҳисобига биттадан гол ёздириб қўйишга ҳам улгурди.

Ашурматов Ўзбекистон миллий терма жамоасининг асосий ўйинчиларидан ҳисобланади. У халқаро миқёсида 34 та учрашувда қатнашиб, яқинда Гонконг майдонида билан бўлган ўйинда терма жамоаги дебют голини ҳам нишонлади.

Рустам фаолияти давомида Ўзбекистон ва Россиядан ташқари бир неча йил Жанубий Корея чемпионатида ҳам муваффақиятли тўп тепган.

Шомуродовдан хабар келди...

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Dili
30/03/2024 21:16
Ман узим ифторлик киляпман келинглар