Asia Auto Gymkhana Championship 2025" мусобақаси. Ўзбекистон 4-ўринда!

CHERY AUTO

Ҳиндистонда "Asia Auto Gymkhana Championship 2025" мусобақасининг учинчи босқичи якунланди. Ўзбекистон автоспорт терма жамоаси ажойиб натижага эришиб, дарҳол икки подиумни қўлга киритди!

Tecno

"Male-Double" йўналишида:
Дилшод Юсупов ва Алим Аҳмаджанов бронза медалини қўлга киритди.

"Mixed Double" йўналишида:
Дилшод Юсупов ва Сабина Юсупова кумуш медални қўлга киритиб, подиумнинг иккинчи поғонасига кўтарилди.

Уч босқич якунига кўра, Ўзбекистон 13 та Осиё-Тинч океани минтақасидаги мамлакатлар орасида 43 очко тўплаб, умумий рейтингда 4-ўринни эгаллаб турибди. Олдинда яна икки ҳал қилувчи босқич – Тайван ва финал босқичи Тошкентда бўлиб ўтади. Чемпионлик учун кураш давом этмоқда, энг муҳим пойгалар ҳали олдинда!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!