"Асосий мақсадимиз Суперлига", "бу мен учун доим бош оғриқ", "биз "Пахтакор" даражасидамиз" (2-қисм)

Ўзбекистон кубоги финалидан ўрин олган "Навбаҳор" - "Насаф" ўйини якунига етди. Асосий вақт 1:1 ҳисобида якунланди. Қўшимча таймларда эса номинал меҳмонлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Қарши клуби сафида голларга Акмал Мозговой ва Матеус Лима Круз муаллифлик қилди. Наманганликларнинг голи Дониёр Абдуманнопов номига қайд этилди: 

Беллашувдан сўнг ҳар икки жамоа бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Қуйида "аждарлар" устози Рўзиқул Бердиевнинг фикрлари билан танишиб чиқишингиз мумкин: 

2-қисм

- "Насаф"нинг кайфияти ажойиб. Айни вақтда улар Суперлига чемпиони бўлишга ҳар доимгидан ҳам кўпроқ яқин деб ўйлайсизми? 

- Бизнинг энг олий мақсадимиз Суперлигада чемпионлик. Сабаби, мухлислар ҳам анча вақтдан буён буни кутяпти. Шу сабабли, ҳар бир беллашувга охирги ўйин каби тушишимиз керак. Йигитлар билан гаплашдим. "Динамо"га қарши беллашувга тайёргарликни ҳозирдан бошлаймиз. 

- "Насаф" келаси мавсумда жамоанинг ўзагини сақлаб қола оладими? 

- Тўғриси, шу ҳолат ҳар доим бошимни оғритади. Жамоани энди шакллантирганимда қанақадир таклифлар бўлиб қолади. Мана ҳозир 2-3 футболчимга "Пахтакор" "совчи қўяётганини" эшитиб қолдим. Бироқ биз "Пахтакор" даражасига чиқиб бўлдик. Биз келаси мавсум ОЧЛда ўйнашимиз аниқ бўлди. Энди жамоанинг ўзагини сақлаб қолишга ҳаракат қиламиз. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Шухрат Хусаинов
31/10/2022 20:08
ПАХТАКОРга етишга Бир неча ковун пишиги бор