Аспиналл "UFC 300" да яна бир жиддий рақиб билан жанг қилмоқчи
Оғир вазн тоифасида вақтинчалик UFC чемпиони Том Аспиналл "UFC 295" турнирида Сергей Павлович устидан ғалаба қозонганидан сўнг узоқ вақт бўш туришни истамаганини яна бир бор таъкидлади.
Fight Disciples нашрига берган интервьюсида у Стипе Миочичга қарши жанг қилиш ғоясини илгари сурди. “Миочич билан жангимиз жуда ажойиб ва "UFC 300" учун жуда мос келади.Бизнинг жангимиз ҳар қандай шоуга янада мазмун бағишлайди.Жанг ғолиби эса Жонс билан учрашади”, — деди жангчи.
Фикрлар