Асрор Ғофуров: "Даража яққол кўзга ташланиб турди"

Миллий терма жамоамизнинг Осиё Кубоги 2-турида Ҳиндистонни йирик ҳисобда мағлуб этди ва мусобақадаги илк ғалабасини қўлга киритди.

Ҳиндларни ютишимиз шундоқ ҳам аниқ эди ва буни йигитлар чиройли тарзда уддаладилар. Ҳиндистонга яқин бўлган ва унинг чемпионатига тенг бўлган Бангладешда фаолият олиб бораётган легионеримиз Асрор Ғофуров ҳам терма жамоамиз ўйинини диққат билан кузатиб борди.  

- Ҳиндистон билан учрашувда терма жамоамиз сиз кутган ўйинни кўрсатдими?

- Ҳиндистон билан ўйинда миллий терма жамоамиз нафақат мен кутган, балки бутун Ўзбекистон кутган ўйинни кўрсатди, деб айта оламан.

асрор гофуров_1

- Бангладеш Ҳиндистон билан ёнма-ён. Ҳиндларни ўйини ҳақида фикрингиз қандай?

- Ҳиндистон ва Бангладеш миллий терма жамоалари ўртасида катта фарқ бор деб айта олмайман. Уларнинг даражаси бир хил. Ҳиндистон гол уришга максимал ҳаракат қилди. Лекин даража яққол кўзга ташланиб турди.

- Терма жамоамизнинг Осиё Кубогидаги имкониятини қандай баҳолайсиз?

- Аввало, мен уларга максимал даражада ишонаман. Гуруҳдан чиқишимиз аниқ. Буёғига қизиқарли ва қийин ўйинлар кутмоқда. Жамоамизга омад тилайман. Энг камида кучли учталикка киришимизни кутяпман.

асрор гофуров2

- У ерда терма жамоамиз ҳақида нима дейишяпти? Масалан, жамоангиздагилар...

- Ҳамма бу ўйинда Ўзбекистонга мухлислик қилди. Бангладешда ўзбек футболчиларига ҳурмат бошқача. Яъни, бу ердагилар ўзбек футболчиларини қаттиқ ҳурмат қилишади.

- Терма жамоамизда кўпроқ қайси футболчиларнинг ўйини эътиборингизни тортяпти?

- Бир футболчининг исмини айтиш жуда қийин. Ҳаммаси ўз даражасида яхши ҳаракат қилишяпти. Лекин Элдор Шомуродовни йўқлиги кейинги ўйинларда билиниши мумкин. Чунки у жамоа сардори ва етакчиси!

Шуҳратбек Жўраев.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!