"Астон Вилла" АПЛга қайтиш учун муҳим қадам ташлади

Кеча Англия премьер-лигаси йўланмаси учун кураш олиб бораётган иккинчи жуфтлик ҳам ўз ўйинини ўтказди.

Шу куни “Мидлсбро” ўз майдонида “Астон Вилла”ни қабул қилди. «Риверсайд»да кечган баҳс 0:1 ҳисобида мехмонларнинг ғалабаси билан якунланди.

Эслатиб ўтамиз, кеча дастлабки жуфтликда “Дерби Каунти” ўз майдонида “Фулхэм”ни худди шу ҳисобда таслим этган эди.

“Мидлсбро” – “Астон Вилла” 0:1 (0:1, 0:0)

12 май «Риверсайд»

Гол: 0:1 – 15 Единак.

“Мидлсбро” – Рэндолф, Айяла (Фабио, 64), Френд, Шоттон, Гибсон, Бешич, Клейтон, Траоре, Хаусон, Даунинг, Ассомбалонга (Бэмфорд, 76).

“Астон Вилла” – Жонстон, Терри, Честер, Хаттон, Аль-Мухаммади (Уэлан, 88), Хурихэйн, Единак, Грилиш, Снодграсс, Адома (Коджиа, 71), Грэббен (Бьярнасон, 81).

Огоҳлантиришлар: Хурихэйн (13), Френд (45), Гибсон (49), Снодграсс (75).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!