"Астон Вилла" Барнсни асосий трансфер мақсади қилиб белгилади
"Ньюкасл" вингери Харви Барнс ёзги трансфер ойнасида клубини ўзгартириши мумкин.
"Football Insider" маълумотига кўра, 28 ёшли футболчи "Астон Вилла"нинг асосий трансфер мақсади ҳисобланади. Бирмингемликлар Чемпионлар лигасига қайтиш олдидан таркибни кучайтиришни режалаштирмоқда.
Манбага кўра, "Ньюкасл" ўз футболчиси учун 40 миллион евродан 52 миллион еврогача маблағ талаб қилиши мумкин.
Барнс ўтган мавсум барча мусобақаларда 57 та учрашувда иштирок этиб, 16 та гол урди ва 6 та голли узатма муаллифи бўлди.
Футболчининг "Ньюкасл" билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган.

Фикрлар