"Астон Вилла"нинг номдор футболчиси жамоани тарк этади
"Астон Вилла" Эшли Янгнинг кетишини эълон қилди.
37 ёшли ҳимоячи июнь ойида шартномаси тугагач, клубни тарк этади. Янг 2021 йилда “Интер”дан текинга “Астон Вилла”га қайтган эди. Ҳимоячи бир йилга шартнома имзолади, кейин эса яна бир мавсумга узайтирилди.
Эшли Янг 2022/23 йилги мавсумда Премьер-лигада 29 та ўйинда майдонга тушиб, битта гол урган.
Фикрлар