"Аталанта" Италия А Серия 23-тури доирасида "Фиорентина"ни мехмонда кичик ҳисобда мағлубиятга учратди.

Ушбу ўйиндаги голлар бергамоликлар учун Италия А Сериясининг жорий мавсумидаги 60 ва 61 голлар бўлди.

Opta интернет нашри маълумотига кўра, бундай натижани "Ювентус"нинг 1959-1960 мавсумидан сўнг хали бирон клуби Италияда такрорлай олмаётган экан.

Эслатиб ўтамиз, "Аталанта" А Серия 23-туридан сўнг тунир жадвалида 42 очко билан тўртинчи ўринни эгаллаб турибди.