"Аталанта" футболчиси ўлим тўшагида ётибди

“Аталанта” клуби ярим ҳимоячиси Андреа Ринальди миясида ўтказилган жарроҳлик амалиётидан сўнг ҳаёт учун курашмоқда.

Football Italia нашри тарқатган хабарга қараганда, 19 ёшли италиялик футболчи Вареза шаҳридаги шифохонанинг жонлантириш бўлимига олиб ўтилган.

Ҳозирда Ринальдининг аҳволи оғир эканлиги айтилмоқда. Аммо, айрим ОАВ ушбу футболчини ўлди, деган хабарлар ҳам тарқатишмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!