"Аталанта" хавбеки Алехандро Гомес фаолиятини Испанияда давом эттирадиган бўлди.

32 ёшли аргентиналик футболчи "Севилья" билан 2024 йилнинг ёзигача шартнома имзолади. Унинг трансфери андалусияликларга 5,5 млн еврога тушгани айтилмоқда.

Гомес “Аталанта” сафида 2014 йилдан буён тўп суриб келаётган эди. Бундан ташқари, у "Арсенал" (Саранди), "Сан-Лоренсо", "Катания" ва "Металлист" каби жамоаларда ҳам фаолият юритган. Аргентина терма жамоасида эса 5 та ўйин ўтказиб, ўз ҳисобига 1 та гол ёздириб қўйган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)