"Аталанта" Хойлунд ўрнига ҳужумчи топди

"Аталанта" Расмус Хойлунднинг ўрнига ҳужумчи сотиб олишни режа қилган. Клубнинг асосий мақсади "Вест Хэм"дан Жанлука Скамаккани ўз таркибига қўшиб олиш. 

Инсайдер Фабрицио Романо хабар беришича, миланликлар ушбу трансферга 25 миллион евро + 5 миллион евро сарфлайди. Футболчи Италияга қайтишга тайёр. У тез орада тиббий кўрикдан ўтиши кутилмоқда.

Маълумот учун, Скамакка ўтган йили "Сассуоло"дан 36 миллион евро эвазига "болғачилар" таркибига кўчиб ўтганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!