"Аталанта"га Тайсон керак

  • 14 августа, 2020, 20:12
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Шахтёр” вингери Тайсон фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин.

Tecno

La Gazzetta Dello Sport нашри тарқатган хабарга кўра, “Аталанта” 32 ёшли бразилиялик футболчи учун 10 миллион евро тўлашга тайёр. Унинг ўзига эса 3 йиллик шартнома таклиф қилинмоқда.

Тайсон “Шахтёр” сафида 2013 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган мавсум Украина премьер-лигасида 23 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 10 та гол ҳамда 11 та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг трансфери эса 9,5 млн еврога баҳоланмоқда. Унинг “кончилар” билан амалдаги шартномаси эса 2021 йилга қадар имзоланган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию