Атланта шаҳри — Жаҳон чемпионати давомида Ўзбекистон миллий терма жамоаси базаси вазифасини ўтайди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси мундиал давомида Атланта шаҳрида истиқомат қилади ва машғулотларни “Атланта Унитед” клубига қарашли базада олиб боради. 
 
Гуруҳимиздаги жамоалар Португалия - Палм Беач Гарденсга, Колумбия эса Колумбус шаҳрига жойлашади. 
 
Қайд этиш жоиз, турнир давомида ФИФА томонидан 61 та локация танланган бўлиб, улар мусобақа иштирокчиларининг истиқомат қилиши ва машғулот ўтказиши учун мўлжалланган. 
 
Базаларга жойлаштириш жараёни терма жамоаларнинг ўйинлар ўтказиладиган шаҳар ва стадионлар географиясидан келиб чиқиб белгиланади. Гуруҳ босқичи учрашувлари давомида иштирокчилар бошқа шаҳарларга махсус чартер рейслари орқали етиб бориб, ўйин якунлангач ўз базасига қайтиб келишади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!