"Атлетико" - "Ливерпуль": Матнли трансляция
Бироздан сўнг Европа чемпионлар лигаси 3-туридан ўрин эгаллаган "Атлетико" - "Ливерпуль" учрашуви старт олади. Мазкур ўйиндан матнли трансляцияни сайтимиз орқали томоша қилишингиз мумкин.
- 90+7'
Ўйин якунига етди. "Ливерпуль" "Атлетико" майдонида 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.
- 90+5'
Луис Суарес сариқ карточка билан огоҳлантирилди.
- 90+3'
Корреа тўпни яхши тўхтатиб олиб, кучли зарба йўллади, аммо бироз ноаниқ.
- 90'
Ўйиннинг асосий вақтига 6 дақиқа қўшиб берилди
- 87'
Маркос Льоренте жарима майдонига кросс амалга оширди, бироқ ҳимоячилар тўпни қайтарди.
- 85'
Жо Гомес Арнолднинг ўрнига ўйинга қўшилди.
- 83'
"Атлетико" пенальти сўрамоқда, Ҳакам эса ВАРга юзланганидан сўнг ҳеч қандай пенальти йўқлигини таъкидлади.
- 80'
Шунингдек, Эрмосо ва Лемар ҳам майдонни ьарк этди. Уларнинг ўрнига Льоренте ва Суарес ўйинга қўшилди.
- 80'
Жоау Фелкис ўрнига Анхель Корреа майдонига тушди.
- 78'
Муҳаммад Салоҳ 11 метрли нуқтадан гол уриб, жамоасини олдинга олиб чиқди.
- 76'
Марио Эрмосо ўз жарима майдонида қўпол ўйнади ва "Атлетико" дарвозасига пенальти белгиланди.
- 73'
Хендерсоннинг жарима майдони ичига йўллаган узатмасидан сўнг ҳимоячилар тўпни қайтаришди.
- 71'
Муҳаммад Салаҳ узатилган тўпни Ян Облак эгаллаб олди.
- 69'
Робертсоннинг узатмасидан сўнг ҳимоячилар ишончли ўйнади.
- 66'
Чемберленнинг зарбаси етарли даражада кучли чиқмади. Дарвозабон тўпни эгаллаб олди.
- 63'
"Ливерпуль" сафида ўзгариш. Мане ва Милнер майдонни тарк этди. Чемберлен ва Жота уларнинг ўрнини эгаллади.
- 62'
Карраско ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.
- 60'
Жеймс Милнер сариқ карточка билан жазоланди.
- 58'
Эндрю Робертсоннинг зарбасидан сўнг тўп дарвозанинг юқорисидан ўтиб кетди
- 56'
Арнолднинг узатмасидан сўнг Ван Дейк бош билан зарба йўллади, бироқ Облак тўпни эгаллаб олди.
- 55'
Муҳаммад Салаҳда яхши имконият вужудга келди, бироқ ҳимоячилар ўз ўрнида.
- 53'
Ҳакам Антуан Гризманнга қизил карточка кўрсатди.
- 50'
Янник Карраско гол уришга яқин келди.Аммо ҳужум муваффақиятли якунланмади. Алессон ўз ўрнида.
- 48'
"Ливерпуль" бурчак тўпи ишлаб олди
- 46'
Иккинчи тайм бошланди!
- 46'
Ўйин қаҳрамонлари майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз!
- 45+2'
Танаффус!
- 45+1'
Бўлим сўнгини мезбонлар тўпни назорат қилиш билан ўтказмоқда.
- 45'
Биринчи таймга 2 дақиқа қўшиб берилди.
- 43'
Жарима майдонига кирган Лемарни дарвозабон хавфсизлантирди.
- 42'
Тўпга Гризманндан олдин Алиссон етиб келди ва хавфни бартараф этди.
- 40'
Чап қанотдан ёриб кирган Фелишнинг кучли зарбасидан кейин Фелиш тўпга эга чиқди.
- 38'
Бир неча дақиқа олдин юзага келган шиддатли темп якунланди. Томонлар бўлим сўнгига яқин куч тўпламоқда, чоғи.
- 36'
"Ливерпуль" ташаббусни қўлга олди. Энди мезбонлар мудофаада ҳаракат қиляпти.
- 34'
ГОООООООООООЛ! "Атлетико" ҳисобни тенглаштирди!
Фелишнинг ажойиб рейдидан сўнг тўпни қабул қилиб ўзига усталик билан бўйсундирган Гризманн аниқ зарбаси эвазига дублни расмийлаштирди.
- 33'
Айни дақиқаларга келиб, инглизлар тўпни ўзларида ушлаб турибди.
- 31'
Ван Дейкнинг ҳужумдаги фаоллиги муваффақиятсиз якунланди.
- 31'
Мерсисайдликлар бурчак яқинида стандартга эга бўлди.
- 30'
Клопп шогирдлари ўйинни назорат қиляпти. Меҳмонлар истаса, олдинга ўтмоқда, хоҳласа, рақибга ўйнашга беряпти.
- 28'
Бирга-бир вазиятга чиқиб борган Гризманнинг зарбасидан кейин Алиссон тўпни қайтарди. Ўта қулай имконият қўлдан кетди.
- 26'
Жамоадоши узатган тўпга Салаҳ ета олмади. Тўп йўқотилди.
- 24'
Сўнгги бир неча дақиқада назорат "матрасчилар" томонга ўтди.
- 22'
Барчаси жойида. Гризманнинг голи ҳаққоний, деб топилди. 1:2!
- 21'
Ҳакам ВАРдаги ёрдамчиларидан офсайд эҳтимолини текширишни сўради. Кутамиз ва кузатамиз!
- 20'
ГОООООООООООЛ! "Атлетико" ҳисобни қисқартирди!
Кокенинг зарбасидан сўнг Гризманн тўпни дарвозага тўғирлаб юборди.
- 19'
Арнольд ҳимояда ишончли ҳаракат қилди ва жамоасини муқаррар голдан қутқариб қолди.
- 17'
Энди Симеоне шогирдлари тўпни назорат қиляпти.
- 15'
Иккита тезкор гол ўтказиб юборган мадридликлар секин-асталик билан олдинга ўта бошлади.
- 13'
ГООООООООООЛ! "Ливерпуль" ҳисобни ишончли кўринишга келтирди!
Наби Кейтанинг жарима майдони яқинидан йўллаган зарбасини Облак қайтара олмади.
- 10'
Муҳаммадни тўхтатиш осон бўлмаяпти. Бу сафар унинг узатмаси анча хавфли чиқди, бироқ ҳимоячилар тўпни узоқлаштирди.
- 8'
ГООООООООООЛ! Учрашувда ҳисоб очилди!
Жарима майдони ташқарисидан зарба берган Салаҳ дарвозани ишғол этди. Тўп йўл-йўлакай ҳимоячига тегди ва Облак чалғиб қолди.
- 6'
Ўйин майдон марказида кечмоқда.
- 4'
Ўз қанотидан олдинга ўтган Мане Триппье олдида ожиз қолди.
- 2'
Мерсисайдликлар тўп назоратини қўлга олишга ҳаракат қиляпти.
- 1'
Учрашувга старт берилди!
- 0'
Бироздан сўнг ЕЧЛ 3-туридан ўрин олган "Атлетико" - "Ливерпуль" ўйини старт олади. Мазкур ўйиндан матнли трансляцияни сайтимиз орқали томоша қилишингиз мумкин.
Фикрлар