"Атлетико" афсонаси фаолиятини якунлади

Испаниялик машҳур футболчи Габи профессионал фаолиятини якунлади. Бу ҳақда "Атлетико" Мадрид расмий сайти хабар бермоқда.

"Бизнинг афсонамиз - Габи фаолиятини якунлади", - деб ёзилади клуб хабарида.

37 ёшли Габи "матрасчилар" сафида 2004-2007 ҳамда 2011-2018 йилларда тўп сурган. У ушбу давр мобайнида “Атлетико” либосида жами 413 та ўйин ўтказдииб, ўз ҳисобига 10 та гол ҳамда 43 та голли узатма ёздириб қўйишга муваффақ бўлди.

Габи “Атлетико”дан ташқари "Хетафе", "Сарагоса" ва "Ал-Садд" клубларида ҳам ўйнаган. У Испания чемпионати, Испания кубоги, Испания Суперкубоги, Европа лигаси ва УЕФА Суперкубоги ғолиби ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!