"Атлетико" аргентиналик ҳужумчиси билан шартномани узайтирди

Мадриднинг "Атлетико" клуби ўзининг аргентиналик форварди Анхель Корреа билан амалдаги шартномасини узайтирди. Бу ҳақда клуб расмий сайди хабар бермоқда.

Берилган маълумотларга қараганда янги келишув 2024 йилга қадар имзоланган.

Эслатиб ўтамиз, 24 ёшли Корреа “матрасчилар” сафида 2014 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида жами 139та ўйинда майдонга тушиб, 39та гол уришга эришган. Корреа "Атлетико" сафида Европа лигаси ва УЕФА Суперкубоги соҳиби ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!