“Атлетико” “Барселона”га Ямал бўйича ҳазиломуз таклиф билан чиқди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

“Атлетико” ижтимоий тармоқларда “Барселона”га Ламин Ямал трансфери бўйича ҳазиломуз таклиф эълон қилди.

Мадридликлар саҳифасида Ямалнинг клуб футболкасида акс этган сурати жойланди.

Постда “Барселона”га 4 та "Bad Bunny" концерти учун чипта, ABC газетасига йиллик обуна ва бир пакет семечка таклиф қилганини ёзди.

Шу орқали “Атлетико” сўнгги пайтларда ҳужумчи Хулиан Альвареснинг "кўк-анорранглилар" сафига кўчиб ўтишига доир журналистлар томонидан тарқатилаётган турли инсайдларга ҳазил билан жавоб қайтарган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!