"Атлетико" Эдинсон Кавани учун 80 миллион евро сарфлайди

Испаниянинг COPE радиоаси хабарига кўра, ПСЖ ҳужумчиси Эдинсон Кавани Мадриднинг "Атлетико"сига ўтадиган бўлди.

"Матрасчилар" футболчи учун Париж клуби талаб қилган трансфер суммасини, шунингдек футболчининг маош бўйича сўровини қондиришга тайёр.

Манбага кўра, "Атлетико" ва уругвайлик футболчи ўртасида икки ярим йиллик шартнома имзоланиши кутилмоқда.

Таъкидланишича ушбу трансфер мадридликлар учун умумий миқдорда 80 миллион еврога тушиши кутилмоқда. Бу сумма ичига ПСЖга тўлаши керак бўлган товон пули, агентликлар учун комиссия ва форвард икки ярим йил ичида оладиган маоши ҳам киритилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!