Ads

"Атлетико" Мадрид клуби ҳужумчиси Диего Костанинг жароҳати жиддий бўлиб чиқди.

Клуб расмий сайти тарқатган хабарга кўра 30 ёшли испаниялик футболчи тез орада чап оёғидан операция қилинади. Шундан сўнг у камида 2 ой даволанишига тўғри келади.

Эслатиб ўтиш лозимки, Коста бундан аввал ҳам худди шу жароҳат билан сафдан чиққан эди. Ўшанда ҳам у икки ой майдонга туша олмаганди.

Маълумот учун, Диего Коста жорий мавсум “Атлетико” сафида жами 15та ўйинда майдонга тушган ва ўз ҳисобига 4та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.