"Атлетико" Феликсдан ғазабда! Клуб матбуот хизмати унинг "Барса"га ўтиш истагига изоҳ берди

"Атлетико" Жоау Феликснинг "Барселона"га ўтиш истаги ҳақида айтган фикрларига изоҳ берди. 

Аввалроқ, португалиялик ҳужумчи инсайдер Фабрицио Романога берган интервьюсида "Барселона" ҳар доим унинг учун биринчи танлов эканлиги ва Каталония клубида ўйнаш болаликдаги орзуси эканини айтганди. 

"Marca" хабарига кўра, "матрасчилар" Феликснинг гапларини ҳурматсизлик ва нопрофессионаллик, деб ҳисоблайди. 

"Футболчининг агенти у қандай шартлар эвазига клубни тарк этиши мумкинлигини яхши билади. Бу масала бўйича қўшимча қиладиган ҳеч қандай гапимиз йўқ", - деди Мадрид клуби матбуот хизмати. 

"Cope" хабарига кўра, португалияликнинг интервьюси "Атлетико" билан келишилмаган. 


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!