Ads

Мадриднинг "Атлетико" клуби ярим ҳимоячиси Аугусто Фернандес узоқ муддатли танаффусдан сўнг яна расмий учрашувларда майдонга тушиши мумкин.

Football Espana нашрининг хабар беришича 31 ёшли футболчи эртага Испания кубоги доирасида бўлиб ўтадиган “Эльче”га қарши баҳсда иштирок этиши мумкин.

Маълумот учун, Фернандес 2016 йилнинг сентябрида тиззасидан ўта жиддий жароҳат олган эди. Шундан буён у ўтган бир йилдан ортиқроқ вақт давомида майдонга тушмади.