"Атлетико" футболчиси Месси ҳақида: У бир оёғи билан ҳам дунёнинг энг зўр футболчиси бўлиши мумкин эди

"Атлетико" Мадрид клуби ярим ҳимоячиси Витоло Ла Лиганинг 13-турида "Барселона"га қарши бўлиб ўтадиган ўйин олдидан рақиб жамоа етакчиси Лионель Месси ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди.

“Месси хатто бир оёғи билан ҳам дунёнинг энг зўр футболчиси бўлиши мумкин эди. У ўйинга 100 фоиз тайёр бўлмасада, барибир баҳс тақдирини бир ўзи ҳал қилиб қўйиши мумкин”, - дейди Витоло.

Маълумот учун, "Атлетико" – "Барселона" учрашуви 24 ноябрь куни Тошкент вақти билан соат 00:45да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!