Ads

Мадриднинг “Атлетико” клуби ярим ҳимоячиси Николас Гайтан фаолиятини Хитойда давом эттиришга жуда яқин турибди.

AS нашри тарқатган хабарга кўра 30 ёшли аргентиналик футболчи тез орада «Далянь Ифан» жамоасида тиббий кўрикдан ўтади ва 3 йиллик шартнома имзолайди. Ушбу трансфердан эса мадридликлар 18 млн евро ишлаб олишлари мумкин.

Эслатиб ўтамиз, “Атлетико” Гайтанни 2016 йил “Бенфика”дан 25 млн евро эвазига сотиб олган эди.

Маълумот учун, “Далянь Ифан” раҳбарияти “Атлетико”нинг 15% акциясига эгалик қилади. Улар шунингдек “матрасчилар”нинг уй стадиони ҳисобланган Wanda Metropolitano’нинг ҳомийси ҳисобланишади.